Мусулмон Лондон: 423 масжид, 100 шариат суди

22:40 08.10.2018 2207

Буюк Британия пойтахти аҳолисининг аксари мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларнинг пойтахтидан Исломийроқдир, дея ёзади Saudi Gazette.

Айни пайт Лондонда 423 масжид фаолият кўрсатмоқда, 100 шариат суди эса мусулмонларга ажрашиш, мол-мулк ва мерос масалаларида ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Лондоннинг айрим туманларида масжидлар черковлар билан ёнма-ён жойлашган. Масалан, Авлиё Георгий черкови 1230 кишига мўлжалланган, аммо бу ерга атиги ўндан ортиқ киши келади. Яқин ўртада жойлашган масжид эса 100 кишига мўлжалланган ва ҳар доим тўла бўлади.

Тахминларга кўра, 2020 йилга бориб Лондонда масжидларга борувчилар сони 683 мингга етади, ҳар ҳафталик ибодат учун черковларга борадиганлар сони эса 679 мингга тушиши кутилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!