Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон олима процессорларнинг янги турини кашф қилди

1522

Мисрлик олима Элҳам Фадалийнинг кремний асосида ёруғлик чиқарадиган материал яратишда муваффақиятга эришди.  Physics World журнали Фадалий эришган натижаларини дунёда физикада биринчи рақамли ютуқ деб атади.  

Ёруғлик илмий жиҳатдан ғалати ҳодиса. Уни бошқариш олимлардан катта куч талаб қилади. 

Мусулмон аёл келажак муҳандиси.

Шубҳасиз, биз ҳозирги мис асосидаги компютер чиплари билан ҳисоблаш техникалари ривожининг чегарасига етгандек бўламиз. Агар биз янада яхши кўрсаткичларга эришмоқчи бўлсак, уларни алмаштириш керак. Кремний биз кутган алмаштиришга ўхшайди. Аммо у ёруғликни яхши тарқатмайди. Агар кимдир кремнийнинг нурни яхши тарқатадиган усулини топа олса, кимдир кремний лазерининг компютер чипларига жойлаштирилиши учун йўл очса, бу ҳисоблаш техникаларида инқилоб бўлар эди.

Маълум бўлишича, шундай одамлар топилган. Бу мисрлик олима Элҳам Фадалий бўлди. Нидерландиядаги Эйндховен Техник университетида у ва унинг ҳамкасблари оптик алоқа ҳамда кимёвий датчикларни яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган кремнийга асосланган материал яратишга муваффақ бўлишди.

Яратилиш жараёнида олимлар одатдаги олмос шакли ўрнига олти бурчакли кремний-германий кристалларини ўстирганлар. Бунинг учун улар ушбу қотишмадан инфрақизил нурни қайта ишлаши учун нанотармоқларни яратиши керак эди. Бу жуда катта ютуқдир - Physics World халқаро илмий журнали буни биринчи рақамли ютуқ деб аташи бежиз эмас.

Physics World Бристолда (Буюк Британия) дунёга машҳур Физика институтининг нашридир. У ҳар йили физикадаги янги кашфиёт учун "Йил ютуқлари" мукофотини тақдим этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Венгрия қаттиқ чекловларни бошлади

56 15:00 08.03.2021

Тўғри йўлдан оғишнинг сабаби нотўғри фаҳмлашдир

79 14:30 08.03.2021

Яманда мигрантлар маркази ёниб кетди: қурбонлар бор

71 13:50 08.03.2021

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

165 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

405 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

412 10:00 08.03.2021
« Орқага