Мусулмон тадбиркор болаларни хурсанд қилди

08:00 17.04.2018 596

Мусулмон тадбиркор Зейнал Чали сўнгги бор туғилиб ўсган қишлоғига борганида кўчада юрган болаларнинг пойабзалига эътибор қаратди. Аксар болалар йиртиқ ботинка, пластик тапочка ёки қора резинадан тайёрланган “хотто” номли қўлбола пойабзални кийиб юрганига гувоҳ бўлди. Шундан сўнг кам таминланган оилаларнинг фарзандларига ёрдам қўлини чўзишни ният қилган тадбиркор шаҳарга қайтиб, хайрли ишни бошлади.

20 кун ичида 1000 жуфт пойабзал йиғишга муваффақ бўлган тадбиркор, оёқ кийимларни туғилиб ўсган қишлоғига жўнатди ва қишлоқ маъмуриятига буюмларни муҳтож болаларга бериш кераклигини таъкидлади.

“Мен кам таъминланган оилаларга ўз имкониятимдан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришни ният қилгандим. Мақсадимни дўстларимга ҳам айтдим. Улар орасида пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Мурот Чифтчи ҳам бор эди. Унга фикрим маъқул бўлди ва ёрдам қўлини чўзди. Қолаверса, бошқа тадбиркорлар ҳам бу хайрли ишга бош қўшишди”, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Зейнал Чали.

Мусулмон тадбиркор сўзларига қўшимча қилар экан, бу бир марталик ёрдам эмаслигини, туғилиб ўсган қишлоғидаги болакайлар бундай ёрдамлардан яна олишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!