Ҳайдовчи хорижлик йўловчини аэропортдан меҳмонхонага элтиб қўйган. Шундан сўнг, такси ҳайдовчиси автоуловларни ювиш жойига йўл олган, у ерда орқа ўриндиқда жуда катта миқдордаги пул бўлган сумкани топиб олган. Маълум бўлишича, йўловчи машинада 300 минг еврони (2,8 миллион турк лираси) унутиб қолдирган. Ҳайдовчи зудлик билан унутилган пулларни эгасига топширишга ошиқади. Пуллар қайтарилишини кутмаган хорижлик ҳайратдан лол бўлиб қолган.
Энгин Олач 7 йилдан бери ҳайдовчилик билан шуғулланади, яқинда унинг биринчи фарзанди дунёга келган. Журналистлар томонидан берилган "Сайёҳ сизга миннатдорлик билдирдими?" ~ деган саволга у: "Менга 50 евро берди. Бироқ мен ундан пул олиш ниятим йўқ эди", ~ дея таъкидлаб ўтган.