Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон таксичи йўловчи тушириб қолдирган катта миқдордаги маблағини қайтариб берди

745

Дубай йўллари ва транспорт бошқармаси ҳалоллиги ва ахлоқий хулқ-атвори учун уч нафар ходим – икки такси ҳайдовчиси ва инспекторга мукофотлар топширди.

Автотураргоҳ инспектори Обид Мифтаҳ Абдуллоҳ ўз вазифаларини фидойилиги ва сидқидилдан бажарганлиги учун тақдирланди. Дубай такси корпорацияси ходими Ненси Орго йўловчи қолдирган 1 миллион дирҳами бор ҳамённи қайтариб берди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари йўқолган пул ёки қимматбаҳо нарсаларни топширган ҳалол фуқароларни мунтазам равишда рағбатлантирадилар. Бундай ҳолатлар ўнлаб учраб туради. 

2022 йил апрель ойида ҳам Дубай полицияси йўловчи томонидан унутилган пул, паспорт ва бошқа ҳужжатлар солинган сумкани қайтариб берган такси ҳайдовчисини ҳалоллиги учун мукофотлаганди. Абдул Ражив топилмани энг яқин полиция бўлимига олиб келди. 

Яна бир ҳолатда ҳайдовчи Умар Алтаф Ҳусайн ҳамённи унутиб қолдирган йўловчини топиб, омонатни адо қилганди.

2022 йил март ойида эса полицияси мактаб ўқувчисини супермаркетдан топилган ҳамённи қайтариб бергани учун мукофотлаганди, деб хабар беради Khaleej Times.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

245 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

713 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

635 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

536 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

254 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

225 16:30 01.12.2022
« Орқага