Ислом

Мусулмон учун муҳим маслаҳатлар

1153

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:

"Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз" (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирон кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсга сол:

"У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур", (Анъом сураси, 59 оят)

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:

"Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз", (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма:

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур" (Зумар сураси, 10 оят).

Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.

Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо-  танадаги сув етишмовчилигидир.

Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан.  Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.

Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.

Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.

Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.

Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.

Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.

Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.

Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.

Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.

Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

манба: @arabicuz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳусайн Абдусаттор – тасаввуф шайхи ва... патология профессори

810 22:00 15.07.2020

Хасталикдан нолиш мумкинми?

611 14:10 13.07.2020

Тарихда бугун: Сребреницада мусулмонларни қириш бошланди

1369 11:10 11.07.2020

Муфтий Усмонхон Алимовнинг Ўзбекистон мусулмонларига мурожаати

1452 08:16 10.07.2020

Мусулмон аёл “ИШИД” ёзуви сабабли Starbucks’ни судга берди

2821 18:02 09.07.2020

“Мьянма ҳарбийлари мусулмонларга нисбатан жиноят содир этяпти”

841 14:07 09.07.2020
« Орқага