Янгиликлар

Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи раиси: “БАА дунё бўйлаб нафрат ва фитна уруғини ёймоқда”.

3764

Аҳмад ал-Рисуни Бирлашган Араб Амирликлари ҳақида танқидий фикрларини айтиб ўтди. 

Мусулмон уламолари ҳалқаро иттифоқи раҳбарининг айтишича: “БАА бутун дунё бўйлаб “уруш”, “нафрат”, “фитна” уруғини сочмоқда.

Ал-Рисуни ўзининг шахсий веб-сайти орқали БАА ҳақида танқидий фикрларини эълон қилган.

У ўз фикрини “БАА қўшинларини Ямандан олиб чиқиб кетади ва ютуқларини эълон қилади?” мавзуси остида эълон қилган.

Ал-Рисуни гапида давом этди: “Яманда беш йилдан бери давом этаётган бу шиддатли уруш қандай оқибатларга олиб келди?”

Бу урушдан яманликлар бирор манфаат кўрдиларми? Яманликлар тинчликка эришдиларми, урушдан кейин бирлашдиларми ёки яшаш шароитлари яхшиланиб қолдими?

Жуда кўп яманликлар жароҳатланди ва ўлдирилди? Яманда ва унинг ташқарисида бошпанасиз қолганлари қанча? Кўп уйлар, хусусий ва жамоат иншоотлари вайрон қилинди. Бу уруш беҳисоб иқтисодий ва молиявий зарарларга олиб келди? Бу уруш сизларнинг янги стратегик мақсадларингиз остида яна қанча давом этади?”.

Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи раҳбари гапига илова қилиб: “БАА давлати ўзига хослиги билан бошқа давлатлардан ажралиб туради. Унинг мурувватли ва бағрикенг, ўзига хос вазирликлари бор. Уларнинг шундай эканидан будда, яҳудий ва шайтонга ибодат қиладиганларга ибодатхоналар қуриб берилди ва бошқа ширк ва бузғунчилик ишларини амалга оширмоқда.

Хўш, БАА Яманга киргандан кейин унинг инсоний муруввати ва бағрикенглиги қаёққа кетиб қолди?”. 

Рисуни бу гапи билан БАА Абу Дабида Будда ибодатхонасини қуриш учун ер ажратгани, АБу Даби ва Дубайни  боғлаб турадиган йўлда Будда ҳайкалини ўрнатганига ишора қилади.

Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи раҳбари БАА ҳақида танқид қилишда давом этиб: “БАА бир неча ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, тинчликка даъват қилиш билан машҳур бўлган қорилар, шайхлар, тасаввуф уламолари, журналистлар ва донишмандларни Абу Дабига олиб келган”.

Сўнг бу ишлардан ажабланиб савол билан мурожаат қилади:

“Нега бу уламолар БААнинг бутун дунёга тарқатаётган урушлар, нафрат ва фитналарни бостиришга таъсир қўрсатмаяптилар? Ёки улар жиноятларни яшириш, уларни чиройли қилиб кўрсатиш билан бандмилар?

БАА сиёсий келишмовчиликлар мавжуд эканига ишора қилиб деди: БАА Яманга кирди ва қонунийликни ўрнатиш, уни қўллаб-қувватлаш, исёнчи хусийларнинг инқилобини йўқ қилиш номи остида урушга киришиб кетди...

БАА ва унинг уламолари нима учун қонунларни бузиб, Миср, Туркия, Ливиядаги инқилобларни қўллаб қувватладилар?

Нима учун БАА ва иттифоқдошлари ўз имкониятларини нотўғри йўлга сарфламоқдалар. Халифа ал-Наҳён бошчилигида Ливияда ҳокимиятни йўқ қилиш, давлат тўнтариш ва бузғунчилик ишларини қўллаб қувватламоқдалар”.

Эслатиб ўтамиз Бирлашган Араб Амирлиги 2015 йил апрелидан 2020 йил февралига қадар Ямандаги исёнчи хусийларга қарши курашгани ва яманликларга 6 миллиард долларлик ёрдам кўрсатилганини маълум қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетаньяху мусулмонларга зулм қилиш орқали иқтидорда қолиш илинжида  

474 20:20 29.05.2020

Карантин даврида Ўзбекистон мусулмонлари қандай ибодатларни амалга оширди?

443 17:59 26.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

799 10:25 26.05.2020

Қримда қанча мусулмон бор?

843 16:00 25.05.2020

Берлиндаги черковда жума намози ўқилди

788 14:30 23.05.2020

Германия президенти: “Мусулмонларни асраш ҳаммамизнинг вазифамиз”

963 11:00 23.05.2020
« Орқага