​Мусулмон умматига нима муҳим?

14:00 12.03.2019 931

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

Ислом жамиятида аёл уйнинг маликаси даражасига қўйилади. Шунинг учун уй муҳитининг асоси аёлнинг диндорлигига боғлиқдир. Агар аёллар солиҳа бўлишса, у ҳолда болаларга диний таълим-тарбия бера олади. Шундай экан, қизларнинг ва аёлларнинг диний таълими ва ахлоқий тарбиясига хос тарзда меҳнат зарурдир. Кимдир, “эркак ўқигани ёлғиз шахс ўқигани, аёл ўқигани бутун хонадон ўқиганидир” дея нақадар тўғри айтган. Ғарб доноларидан бирининг шундай сўзи бор: “Сен менга яхши оналарни бер, мен сенга яхши миллатни бераман”. Мусулмон умматига бугун мусулмон қизларнинг диний таълим ва тарбияси устида бош қотириши жуда муҳимдир. Токи, бизнинг келажак наслимиз оналарнинг кўксидаёқ динга муҳаббат ва гўзал ахлоқ давлатига эга бўлсинлар ва бутун оламга офтоб каби нур сочсинлар.

“Сукунэ дил” китобидан. 101-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: @vasatiya_uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!