Мусулмон ўқитувчи аёллар билан кўришмагани учун ишдан ҳайдалди

18:30 14.08.2018 3318

Норвегия пойтахти Осло шаҳрида мусулмон эркак ўқитувчи, ҳамкасаба аёллар билан қўл бериб кўришмагани учун ишдан ҳайдалди. Мусулмон ўқитувчи ишлайдиган Экеберг мактаби директори Бенте Алфхеймнинг таъкидлашича, ўқув муассасасидаги аёллар ҳар сафар муаллимни улар билан қўл бериб кўришишдан бош тортганини айтишган. Ҳар сафар аёллар мусулмон муаллимга кўришиш учун қўл чўзишганида у қўлларни силкимаган ва ҳаракатлари ҳурматсизлик туфайли эмас, балки Ислом динининг талаби эканлигини тушунтирган.

Ҳозирда қайси динда бўлишидан қатъий назар мамлакатдаги барча ҳуқуқ ҳимоячилари мусулмон ўқитувчининг ҳимоясига отланишган. “Жамиятдаги камситилишларга қарши ташкилоти” бошқарувчиси Одвар де Леон бу ҳақда шундай дейди: “Ишдан четлатишга фақатгина, диний ибодатлари касбий фаолиятини бажаришга тўсқинлик қилган ҳолатларда рухсат берилади. Бу эса – умуман бошқача вазият”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом номаҳрам аёлларнинг қўлини ушлашлик ҳақида шундай деганлар: “Кишининг бошига қозиқ қоқилганда тортадиган азоби, бегона аёлнинг қўлини ушлаш азобидан енгилроқдир”. (Байҳақий ривояти)

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!