Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон йигит британиялик аёлни қутқариб, ҳалок бўлди

4341

Ўтган ҳафта жума куни 20 ёшли Али Абубакр Али 82 ёшдаги аёл Бетти Уолшни ҳимоя қилиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган эди. Бу фидокорлигидан сўнг ёш мусулмон йигит Буюк Британияда қаҳрамон сифатида эътироф этилмоқда.

Воқеанинг бевосита гувоҳи бўлган, Бетти Уолшнинг қўшниси Пол Мури “Sky News” телеканалига берган интервьюсида жиноятчилардан бири Уолшнинг орқа томонидан пичоқ билан зарба берганини айтган. Пол 30 йилдан бери Беттини таниши ва унинг ҳеч кимга зарари тегмайдиган аёл эканлигини таъкидлаган.

Мазкур воқеадан сўнг ижтимоий тармоқлардан Алининг оиласига ёрдам кўрсатиш ва унинг жасоратини эътироф этиш мақсадида ёрдам кампанияси ишга туширилди. GoFoundMe сайтида Алининг дўстлари ўлимидан олдин бирга жума намозини адо этганларини, улар ўзларининг самимий, камтар ва ҳазилкаш дўстларини йўқотганликларидан афсусда эканлигини билдирганлар.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда унинг оила аъзолари учун 80 минг фунтдан ортиқроқ маблағ йиғилган. 

Маълумот учун: жорий йилнинг 12 ноябрь, жума куни Лондон ғарбида жойлашган Бренфорд шаҳрида яшовчи кекса аёл Бетти Уолшга жиноятчилар ҳужум қилган эди. Бу вақтда яқин атрофда бўлган Али жиноятчиларга қаршилик кўрсатиш чоғида пичоқдан оғир яралангани хабар қилинган. Шифокорлар воқеа жойига етиб келган, бироқ Алининг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Халоскори вафот этган Уолш хоним эса кома ҳолатида эканлиги айтилмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, унинг аҳволи яхши.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон муфтийси “қора жума” атамасини ўзгартиришни таклиф қилди

1369 21:05 26.11.2021

Буюк Британия: мусулмон шоири ҳаётига бағишланган спектакль қўйилади

731 13:30 24.11.2021

Калининград: масжид имоми қамоққа олинди

1915 12:57 22.11.2021

Абу-Дабида мусулмон бўлмаганлар учун алоҳида суд ташкил этилади

431 11:42 08.11.2021

Греция суди имомнинг қамоқ муддатини узайтирди

1194 08:05 22.10.2021
« Орқага