Янгиликлар

Мусулмон йигит ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўқувчининг ҳаётини сақлаб қолди

1958

«Яндекс.Еда» компанияси тожикистонлик ходими Баҳром Ғуломқодировни қаҳрамонлик қилгани учун мукофотламоқчи. Бу ҳақда «Такие дела» газетаси хабар берди. 

Меҳнат муҳожири Москва бўйлаб самокатда ўзининг навбатдаги буюртмасини олиб кетаётган пайтда уй ойнасидан чиқиб, пастга сакрамоқчи бўлган болани кўриб қолади.

Бу пайтда бола уй ичкарисида бўлган онаси билан юқори ҳиссиётли суҳбат олиб бораётган бўлган. Тахминларга кўра, она ўз фарзандини бу фожиадан қайтаришга интилган.

Баҳром ишини тўхтатди ва ёрдамга шошилди. У жасурлик билан труба орқали юқорига кўтарилди ва болакайни уй ичига киритиб юборди. Бола билан суҳбатда тожикистонлик йигит психологлик маҳоратини ҳам кўрсатган.

Бу ўқувчи ўзини босиб олганига ишонч ҳосил қилган Баҳром ишини давом эттирган. Агар ҳаёти сақланиб қолган боланинг онаси бу воқеани маълум қилмаганида тожикистонлик меҳнат муҳожирининг қаҳрамонлиги оммага ошкор бўлмаслиги мумкин эди. Бу аёл Баҳром ишлайдиган компанияга телефон қилиб, унинг ҳақиқий эркакка хос ишини айтиб берган ва ўз миннатдорчилигини билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий кино фестивалнинг ёпилиши Қозонда бўлиб ўтди

623 20:30 01.05.2019

Комил ҳазрат Самигуллин: «Бу бутун Россия уммати учун намуна бўлсин»

1443 20:30 26.04.2019

Америкалик поп мусиқачи мусулмон бўлди

2083 18:15 24.04.2019
« Орқага