Мусулмон йигитни соқол олишга мажбурлаганлар қўлга тушди

17:30 04.08.2018 3242

Ҳинд полицияси мусулмон йигитни соқол олишга мажбурлаган уч шахсни қўлга олди, дея хабар бермоқда GulfNews.

Ҳиндистон шимолидаги Харьяна штатининг Гуруграм шаҳри яқинида истиқомат қилвчи Жаъфариддин кўчада кетаётганида нотаниш кишилар томонидан тўхтатилган. Улар мусулмон йигитни таҳқирлаган ва мажбурлаб сартарашхонага олиб бориб, соқолини қиртишлашини талаб қилган.

Полиция мазкур воқеа бўйича Гаурава, Нитина ва Икласа исмли уч радикал ҳиндни қўлга олди. Тергов маълумотларига қараганда, уларга Жаъфариддиннинг мусулмон экани ва «покистонча кўриниши» ёқмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!