“Мусулмонлар билан мулоқот исломофобиядан халос қилади” 

13:30 14.03.2019 874

Америкалик таниқли файласуф, Гранд-Вэлли университети профессори Келли Жеймс Клар Ғарбда мусулмонлар ҳақида салбий фикрлар шакллантираётган сиёсатчилар ва ОАВни қоралади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Профессорнинг айтишича, мусулмонларга нисбатан салбий муносабатнинг сабаби ОАВ ва сиёсатчилар тарқатаётган ёлғонларга бориб тақалади. 

«Муайян журналистлар ва сиёсатчилар радикаллар ва Ислом душманларининг оловига мой сепяти. Мен ҳар доим дўстларимга ва танишларимга ўзлари танийдиган мусулмон қўшниларнинг эшигини тақиллатишни, улар билан мулоқот ўрнатишни тавсия қиламан. Авваллари менда ҳам нотўғри тасаввурлар бор эди, бироқ мусулмон олимлар билан мулоқот қила бошлагач фикрларим мутлақо ўзгарди», – деди Клар. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!