Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмонлар етакчиси насронийларни Рождество билан табриклади

2189

Косово исломий ҳамжамияти раҳбари Наим Тернава Приштина Католик черкови епископи Дода Жержини Рождество байрами муносабати  билан табриклади. 

Динлар ва конфессиялараро бағрикенглик, инсонпарварлик инсониятни яхши келажакка олиб борадиган қадрият эканлиги таъкидланган.

Косово исломий ҳамжамияти раҳбари шунингдек ўз табригида пандемия барчага масъулият ва бирлик, ҳурмат, муҳаббат ҳамда ўзаро  ҳамжиҳатликни намойиш этиш учун бир катта синовни бошдан кечиришга туртки берганлигини эътироф этган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мусулмон шахс ёки исломий муассаса шу каби муносабатлар билан бошқа диндагиларни оғзаки ёки ёзма равишда табриклашида ҳеч қандай монеълик йўқ. Фақат ёзма равишда берилган откриткалар ислом асосларига зид келадиган хоч каби диний шиор ёки ибораларни ўз ичига олмаслиги керак бўлади. Чунки ислом хоч тушунчасининг ўзини ҳам инкор қилади: “Ҳолбуки уни (Исони) ўлдирмадилар ҳам, (хочга) осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди” (Нисо, 157). 

Чунончи, шундай муносабатлар билан йўлланадиган одатдаги табриклар уларнинг динларини тан олишни ёки ундан розиликни ўз ичига олмаслик лозим. Балки у одамлар ишлатадиган хушмуомала сўзлардан иборат бўлиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага