Аҳли ирфон

Мусулмонлар ҳаётида ҳижрий тарихнинг аҳамияти

842

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан етиб келган ҳадисда:

“Албатта замоннинг яқинлашиши (вақтнинг тезлашиши) қиёмат аломатларидандир“, дейилган.

Биз ҳаётда яшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган кунларни кўриб бўлдик. Ҳа, биз ойларни худди кундек, йилларни ойдек ўтиб бораётганини кўриб гувоҳи бўляпмиз. Тез орада бутун умримиз тамом бўлганида гўё ўзимизни бу дунёда оз муддат тургандек ҳис қиламиз.

Кеча янги ҳижрий йилни кутиб олдик ва шунингдек эски йил билан хайрлашдик. Икки кундан бери тўлиқ бир йилга назар солишимиз учун кўзларимизни очяпмиз. Биз умримиздан тўлиқ бир йилни ўтказдик.

Ҳа, биз янги ҳижрий йилни кутиб оляпмиз.

Мен ҳозир нима учун қиёматга яқин вақтнинг қисқариб кетиши ва бунинг илмий сабабини баён қилиб бермоқчи эмасман. Албатта бунинг жуда кўп сабаблар бор, уларнинг ҳаммаси илмий ҳақиқатга эга бўлган сабаблар. Лекин мен ҳозир бунга киришиш ниятида эмасман. Эҳтимол бу борада Аллоҳ насиб этса бошқа йиғинда гаплашармиз.

Лекин мен ҳозир сизларга ҳижрий тарихнинг аҳамияти ва вақт саналарини ҳижрий тарихда белгилаб боришнинг аҳамиятини эслатиб ўтмоқчиман.

Ривоят қилиндики, Нажронлик насронийларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга; “Бу мактуб ҳижратдан беш йил кейин ёзилди“, яъни ҳижрат қилиб келганимизга беш йил бўлганида ёзилди, деб белгилаб қўйишни буюрдилар. Шундай қилиб ҳижрий тарихдан фойдаланган биринчи киши Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари эдилар.

Гарчи бу тарих ҳали расмий шаклга келмаган бўлса-да, саҳобаларнинг ҳаммалари шу тарзда муомала қилиб келар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этиб, рафиқул аълога кўтарилганларидан кейин. Мусулмонларга раҳбар бўлиб Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар келдилар.

Кунларнинг бирида Умар кенгаш мажлисини чақирди. Улардан ўзларининг ижтимоий ва сиёсий ҳамда турли молиявий ишларида таянадиган тарихни белгилаш ҳақидаги фикрларини сўради. Улар ўзларининг ишларини Расулуллоҳнинг ҳижратларидан бошлаб белгилашга келишиб олдилар. Ундан бошқа фикрни маъқул топмадилар ва ҳижрат қилинган йилни ўзлари учун тарих қилиб олдилар. Ҳижрий йилнинг бошланишини эса Мухаррам ойидан деб белгиладилар. Яъни ҳижратдан икки ой-ю бир неча кун олдинги кунни белгиладилар. Барча ҳодиса ва воқеаларни ана шу ҳижрат билан белгилаб ёзиб бордилар. Шундай қилиб Расулуллоҳ сахобаларининг сўзлари бир жойдан чиқиб шунга ижмо қилдилар. Кейин тобеинларнинг барчалари, ундан кейин мусулмон халқининг ҳаммалари то бугунги кунимизгача мана шу санадан фойдаланиб боришга иттифоқ қилиб келмоқдалар. Улар ўз тарихларини баён қилмоқчи ва ҳодисаларни белгиламоқчи бўсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ҳижратидан бошқа нарсани белгиламас эдилар. Бу ўлчов ўрнига бошқа ўлчовни қўймас эдилар. Нажронлик насроний элчилар ўртасида мактуб ёзилган вақтда Расулуллоҳнинг ўзлари қўллаган бўлсалар улар қандай қилиб бу тарихни ташлаб қўяр эдилар.

Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат бўлиш шарафига муяссар бўлган қайси инсон ҳижрий тарихни эсидан чиқаради.

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

 

Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг жума хутбасидан.
28-сентябр 1984-йил
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Банда қачон ўзини Аллоҳдан тўсиб қўяди​?

1495 21:30 26.01.2019

Яхши сўз ва унинг озуқаси

599 23:00 13.12.2018

"Салоҳиддин Айюбий салтанатини ўзингизга ўрнак билинг"

1335 07:00 04.12.2018

«Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоятга солар»

958 22:00 13.11.2018

Қаҳатчилик бизга шунинг учун етган...

2417 18:00 24.03.2018
« Орқага