Янгиликлар

Мусулмонлар идораси “азонни овоз кучайтиргичда айтиш тўхтатилди”, деган хабар юзасидан баёнот берди

4409
Яқинда ижтимоий тармоқларда “Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди”, деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани иддао қилинган.
 
Ушбу бўҳтон маълумот ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу воқеанинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида Наманган вилояти вакиллиги мутахассислари билан боғланди. Ушбу вилоят вакиллиги масъул ходимлари ва мазкур ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон ҳамда асоссиз эканини қатъий таъкидладилар.
 
Аллоҳ таолонинг изни ила диёримиз масжидларида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон садолари бундан буён ҳам янграйверади. Бунинг исботи сифатида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги масжидларда мусулмонларимизни намозга чорлаётган, шу жумладан кучайтиргичлар орқали айтилаётган азон садолари далил бўлади.
 
Шу ўринда айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда турли хил ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатаётган кимсаларга Аллоҳдан қўрқинг деймиз. Ҳақ таоло мўмин-мусулмонларни “Ҳужурот” сурасининг 6-оятида қуйидагича огоҳлантиради: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”.
 
Демак, ҳар қандай хабарни ким етказганига жиддий эътибор қаратиш лозим. Таъкидлаш жоизки, азон масаласида сохта хабарларни тарқатаётган манбаларнинг мақсадлари юртимиз мусулмонлари орасида фитна уруғини сочишдан бошқа нарса эмас.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз масжидларида азон садолари бардавом бўлишини таъкидлаган ҳолда Ислом дини қадриятлари, уламолар ва Диний идора шаънига нисбатан айтилган ҳар қандай асоссиз гапларга нисбатан доимо муросасиз эканини маълум қилади.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Амстердамда азон овози илк бор баланд янгради

409 17:30 16.11.2019

Нидерландияда азоннинг овоз кучайтиргич орқали чақирилишига йўл қўйилмади

655 12:00 10.11.2019

Голландия пойтахтидаги масжидда азон «микрофонда чақирилади»

507 15:00 15.10.2019

Нима учун муаззинлар тайёрланмайди?

904 19:55 14.08.2019

Бизга Билоллар керак!

2104 15:06 14.08.2019
« Орқага