Мусулмонлар мағлубияти бу...

21:00 13.03.2018 7742

Мусулмонларнинг мағлубияти бу – Ироқни АҚШ назорат қилиши, Қуддусни катта қисми яҳудларга ўтиб кетгани эмас. Мағлубият бу – исми Муҳаммад бўлган мусулмон йигитнинг гиёҳванд, ароқхўр бўлиб кетиши, исми Аҳмад бўлган мўминнинг судхўр бўлиб кетиши, муслима сингилларнинг мусулмон юртда фоҳишалик қилиши, Қуръон эшитса юраги сиқилиб, қўшиқ эшитса роҳат қилиши.

Мағлубият бу – мусулмон юртда мусулмонларнинг тўлиқ ибодат қила олмаслиги, Пайғамбарини танимайдиган мусулмонлар, мусулмонмисан деган саволга: “Да, “канешна” деб жавоб берганлар.

Мағлубият бу – ўзини, нафсини енга олмасдан душманлар қаршисида қалтираб туриш, яҳудларни кучли кўрсатиб, мусулмонларни қолоқ дейдиган мусулмонлар. Мағлубият бу – жумага чиқа олмаётган болалар, соқол ўстира олмайдиган мусулмонлар, ҳижоб ўрай олмайдиган муслималар.

Мағлубият бу – дин буйруқларини ҳимоя қила олмайдиган, ўзини диний хизматдамиз дейдиганлар. Мағлубият бу – дарвозасига тақа осадиган, боласига кўзмунчоқ тақадиган, бошига кулфат тушса фолбинга югурадиган мусулмонлар, мағлубият бу... 

Қудратуллоҳ АҲМАД

Фейсбук саҳифасидан олинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!