“Мусулмонларнинг азонини сабрсизлик билан кутмоқдаман”

10:00 14.02.2018 965

Швециянинг Векшё шаҳридаги масжид вакиллари азонни овоз кучайтиргич орқали айтишга рухсат сўраб мурожаат қилганидан сўнг шаҳар архиепископи баёнот тарқатди, дея хабар бермоқда “Анадўли”.
 
“Шаҳримизда черков қўнғироғи билан бирга азон овозини ҳам эшитишни умид қиламан. Мусулмонларнинг азонини сабрсизлик билан кутмоқдаман”, – деди архиепископ Фредрик Модеус ижтимоий тармоқда тарқатган баёнотида.

Шаҳар ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, масжид вакиллари азонни фақат жума кунлари овоз кучайтиргич орқали айтишга рухсат сўрашган.

Швецияда овоз кучайтиргичдан азон илк бор бундан беш йил аввал пойтахт Стокгольмда янграган. Уч ой аввал эса Карлскруна шаҳридаги масжидга азонни беш маҳал овоз кучайтиргич орқали айтишга рухсат берилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!