“Мусулмонларнинг болалари чўчқа гўшти ейишга мажбурланяпти”

16:30 13.02.2019 4985

Ота-оналари Хитой ҳукумати томонидан лагерларга жўнатилган шинжонлик уйғур ва қозоқ болалар сақланаётган муассасалар ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Италиянинг Bitter Winter журнали ходимлари кичик ёшдаги болалар сақланувчи, “Меҳрга тўла қалб” маъносини билдирувчи ана шундай муассасалардан бирини яширин равишда видеотасвирга олишга муваффақ бўлган. Ушбу таълим маркази Шинжоннинг асосан қозоқлар яшовчи Чапчал шаҳарчасида жойлашган.

Бундай марказларда фақатгина хитойча таълим берилади. Болаларнинг ташқи дунё билан алоқа қилишлари деярли имконсиз, уларнинг ташқарига чиқишларига рухсат берилмайди.

Хабарда айтилишича, баланд деворлар ва симтўрлар билан ўралган бу муассасалар қаттиқ назорат қилинади. Болалар фақатгина ойда бир марта, ходимларнинг назорати остида ота-оналари билан видеомулоқот қилиши мумкин. Исмини айтишни истамаган ўқитувчилардан бири бундай мулоқотлардан кейин болалар анчагача йиғлашини ва ўзларига келиши қийин бўлишини маълум қилган.

Шунингдек, хабарда бундай муассасаларда сақланаётан болалар фақат хитойча гапириш, чўчқа гўшти ейиш ва муайян анъаналарга мувофиқ яшашга мажбурланиши айтилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!