Ислом

Мусулмонларнинг географик кашфиётлари: Қитъалар кашф этилиши

494

Исломий география тараққиёти, аввало, Аллоҳнинг фазли, сўнг олимларнинг жидду жаҳд ила изланишлари билан амалга ошди. Илмий изланишлар фақат тўрт девор орасида эмас, Ер юзи бўйлаб машаққатли сафарлар орқали олиб борилди. Мусулмонлар қатор қитъа, кўплаб шаҳарга ташриф буюришди. Ҳар денгиз-у океанда сузиб, илм йўлида борини берди. Натижада илм ҳам мевалари узоқ куттириб қўймади.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ахир Ислом илмга суяниб, гумондан эҳтиёт бўлишга чақиради. Аллоҳ Таоло айтади: “Айтинг (уларга): “Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг!” (Бақара сураси, 111-оят). “Агар ростгўй бўлсангиз, илм (ҳужжат) билан менга хабар берингиз!” (Анъом сураси, 143-оят).

Қитъалар кашф этилиши

Биринчи кашфиёт Осиёнинг кашф қилиниши бўлди. Юнонлар шарқий Осиёдан Сирдарёгача бўлган ҳудудни билардилар. Македониялик фотиҳ Александрнинг қадами Сирдарёгача етган эди.

Мусулмонлар Сирдарёдан ўтиб, Тян-шан тоғ тизмаларига ҳам етишди. Ўрта Осиёнинг Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Қашғар шаҳарлари ҳам мусулмон диёрларига айланди. Милодий 705 йилдан ҳозиргача бу юртлар аҳолиси мусулмондир. Халифалар ўз вакилларини Хитой, Тибет ва бошқа Осиё давлатларига юбориб, аҳолисини Исломга даъват этарди (Фаҳмий Ҳувайдий. “Ал-Ислам фис сийн”).

Мусулмон тожирлар Яманнинг Аден портидан Хитойнинг Гуанчжоу портигача кемаларда сузиб боришган. Улар Хитой денгизи Ҳинд океанига туташиб кетишини биларди. Шунингдек, Орол денгизини ҳам кашф қилди. Бу денгиз Маъмун даврида “Хоразм кўли” номи билан харитага кирди.

Абу Райҳон Беруний Ҳиндистонда йигирма йилча яшаб, “Ма лилҳинд мин мақула” асарини ёзди. Китобда Ҳиндистонни ажойиб тавсиф қилинган.

Беруний фаранг шаҳарларини ҳам тавсифлаган. “Фаранг” атамаси Норвегия ва Скандинавия ерларига нисбатан ишлатилган. Мусулмонлар Францияни “Билодул ғол” деб аташган. Яқинда Россия ва Скандинавияда Аббосийлар даврига тегишли исломий буюмлар топилди (Нафис Аҳмад. “Ал-фикрул жўғрофий фит туросил исламий”).

Римликлар ва юнонлар Африка деганда фақат Африканинг соҳилбўйи давлатларини билишарди. Қора қитъанинг ўрта ҳудудлари мусулмонлар етиб боргунга қадар номаълум эди. Мусулмон тожирлар, сайёҳлар, дипломатлар Африканинг кўплаб минтақаларини кашф этдилар. Жумладан, Судан, Сенегал, Нигерия ва бошқа жойларига Исломни олиб кирди. Мадагаскар ҳам биринчи бор мусулмонлар томонидан кашф этилди. Андалус ва Жазоирдан бошлаб, то Сомали, Занзибар, Мозамбик, Комор оролларигача бўлган ерларга етиб борди.

Британия сайёҳларидан бир неча аср олдин мусулмонлар Нил дарёси манбаини кашф қилганди. Ҳенри Мoртoн Нил манбаини топиш учун қилган саёҳатида араблар аллақачон манбани топиб бўлишганини, Африка қабилалари Ислом динига эътиқод қилишини айтган.

"Ислом ва олам" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (учинчи мақола)

374 21:00 26.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (иккинчи мақола)

335 21:00 24.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (биринчи мақола)

750 22:30 22.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (тўртинчи мақола)

416 21:00 19.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (учинчи мақола)

393 21:00 18.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (Иккинчи мақола)

397 22:00 17.10.2019
« Орқага