Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

"Мусулмонларнинг қон томирини узиб ташлаш учун қўл қўйгандек эдим..."

9433

Ажойиб ҳолат!

Лоуренс ўзининг эсдаликларида бундай ёзади: "Биз Истанбул ва Мадина ўртасини бирлаштириш учун Усмонийлар қураётган поезд линияси йўлини бузиш учун етиб бориб, портлатиш учун темир йўлга динамит қўйдик. 

Мен қўлимни гўёки турклар ва арабларни бирлаштирадиган артерия қон томирини узиб ташлаш учун қўйгандек ҳис қилдим. 

Биз бу темир йўлни портлатиб бузиб юбордик ва араблар билан туркларнинг ўртасини узиб ташлашга эришдик".

Арабларнинг Лоуренси (баъзи араблар уни ҳозир ҳам ҳурмат қилишади) ўзини қўллаб-қувватлаган араблар ҳақидаги хотираларида бундай тасвирлайди:

«Араблар ёввойи, оми халқ эди. Биз Усмонийлар Мадина ва Истанбул ўртасида қураётган темир йўлни портлатмоқчи бўлганимизда араблар ғала-ғовур, бақир-чақир қилиб туришар эди. Биз уларга "Бироз жим туринглар,  Усмонлиларнинг зобитлари бизни эшитиб қолмасин!" - дедик. Улар ўн дақиқа ҳам жим туролмас эди. Сўнгра биз поезд йўлини портлатиб юборганимизда, улар унинг парчаларини ўғирлаб қочишди ва бизни тарк этишди».

Инглиз тарихчиси Дункан шундай дейди: "Агар араблар ўзларининг Ислом халифалигига, динига, уларнинг Қуръонидаги ўзаро иттифоқ бирлашишга ва Пайғамбарларининг омонатига хиёнат қилмаганларида эди, Усмонийлар империяси енгилмаган бўлар эди.

Ғарбликлар, агар араблар ўз халифалиги ва давлатига қарши инқилоб қилиш, Усмонийларни енгишда инглизларга ёрдам беришса, араблар империяси (халифалиги)ни барпо қилишга ваъда берди. Усмонийлар давлати тугатилгач эса, ушбу  ғарбликлар ўз ваъдаларини бузиб, араб ерларини эгаллаб олишди. Сўнгра сон-саноғи бўлмаган миллионлаб мусулмонларни ўлдиришди".

Ахир ғарбликлар ўзларининг диний биродарларини ўлдирган ва уларни ҳимоя қилиб, бирлаштирган халифалигига қарши бўлган халққа қандай қилиб ҳам ишониши мумкин?!

Айман Ёғий 

Таржимон иловаси: Бугунги кундаги нафақат арабларнинг, балки барча  мусулмонларнинг бошқа миллатлардан кўплаб соҳаларда ортда қолиши, бошқа миллатларга маълум маънода қарам эканининг асосий сабабларидан бири, уларнинг иттифоқ, бирлашиш, бир-бирини ҳимоя қилиш, дунёвий илмларга кучли эътибор қилиш каби энг муҳим амалларга беэътиборлигидир.

Бошқаларга ўрнак бўладиган миллатларнинг ўз қадр қийматини билмасликликлари, тўғри баҳолай олмасликлари, ўзимиз тинч бўлсак, кифоя деган хаёлда юришлари, дунёвий илмларни эгаллашга диний илмга қизиққанидек қизиқмаслиги ачинарлидир.

Мусулмонлар ўзаро иттифоқ, бирдамлик, бир-бирини қувватлаш, энг керакли дунёвий илмларда илғорликни қўлга олишса, ҳозиргидек ачинарли ҳолатлар ҳам барҳам топар эди.

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уйга вазифа бермайман, ўйнаб-кулинг, азиз ўқувчиларим!

102 09:30 03.12.2020

“Россия НАТО учун асосий таҳдидга айланади”

123 09:15 03.12.2020

Аллоҳнинг севгисини қозониш учун

118 09:05 03.12.2020

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

503 08:47 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

873 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

792 20:20 02.12.2020
« Орқага