Қуддус ва Фаластин муфтийси Шайх Муҳаммад Ҳусайн Масжиди Ақсога бўлаётган босқинлар ва янги таҳдидлар туфайли ҳайит намози маҳаллий вақт билан соат 06:30 да эмас, 07:30 да ўқилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Муфтий мутаассиб яҳудийларнинг Масжиди Ақсога бостириш киришидан Исроил раҳбарияти масъул эканини таъкидлар экан, араб ва Ислом дунёсини Масжиди Ақсони ҳимоялашга чақирди. “Масжиди Ақсо фақатгина мусулмонларга тегишли”, – деди у.
Ҳайит намози фақатгина Масжид Ақсода ўқилиши учун Қуддусдаги барча масжидлар ёпиқ бўлади.