«Мутафаккирлар»

23:30 01.11.2018 573

Динга мансуб кишилардан шундайлари борки, улардан узоқлашишни ёки қочишни хоҳлайсан. Чунки улар ўзларига бино қўйишган бўлади. Бошқаларга юқоридан қарайдилар, хусусан адашган ё хатоси бор инсон бўлса. Уларга тилларини узун қиладилар, гўёки уларни эрмаклаш билан Аллоҳга яқин бўладигандек. Уларнинг пайига тушадилар ва бу билан уларга жароҳат етказиб ёки жазолаб, ўзларида мамнунлик туядилар.

Бундай кўринишдаги диндорлик ўзига ҳам, одамларга ҳам балодир. Бундай қалби тош қотган инсон илмда баҳр бўлса ҳам қадри йўқдир. Қадимдан динлар ана шундай қўпол кишилардан жафо чеккан. Улар касални тузатишмайди, балки соғларни ўлдиришади. Сўзлашни ўхшатишади-ю, амални эплашолмайди.

Биз жиноятчини қўлламоқчи ёки адашганни оқламоқчи эмасмиз. Балки инсонга қарши шайтонга ёрдам беришни хоҳламаймиз. Ёки қадами тойиб йиқилганни турғизиб қўйиб, яна йўлида юриб кета олишини таъминламоқчимиз.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!