Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянма: Роҳинжалар вакили билан интервью чоп этган муҳаррир балога қолди

1712

“Мьянма овози” газетаси бош муҳаррири Най Мйо Лин терроризмда айбланмоқда ва бир умрга озодликдан маҳрум этилиши мумкин, дея хабар беради The Hindu нашри.

Гап шундаки, “Аракан армияси” гуруҳи Мьянмада террорчи гуруҳ деб эълон қилингандан бир ҳафта ўтиб, “Мьянма овози”да унинг етакчиларидан биридан олинган интервью чоп этилган. “Аракан армияси” мусулмон роҳинжалар яшайдиган Ракҳайн (Аракан) штатига кенгроқ автономия берилишини истайди.  

Мандалай шаҳрида бўлиб ўтган суддан кейин Най Мйо Лин шундай деди: “Мени терроризмга қарши кураш бўйича қонуннинг икки моддаси бўйича айблашмоқда. Давлат қораловчисининг фикрича, интервью террорчиларга мамлакат бўйлаб қўрқув тарқатишга ва уларнинг ички координациясига ёрдам берган”. 

Агар Лин айбдор деб топилса, йирик миқдорда жаримага тортлиши ва уч йилдан бир умргача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.  

“Амнести интернешнел” ташкилоти “Мьянма овози” газетаси бош муҳаррирининг судланаётганини танқид остига олди. “Мьянма ҳукумати журналистларни улар фақатгина ўз ишини бажаргани учун қамашни тўхтатиши керак”, – деди ташкилот вакили Николас Бекелин.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Роҳинжалар ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур”

1033 20:20 08.10.2020

Мьянмалик собиқ ҳарбийлар иқрори: “Ҳа, мусулмонларни қирдик”

1836 13:10 09.09.2020

Мьянма: сафар қилган мусулмонлар мажбурий меҳнатга жалб этилган

641 08:00 28.08.2020

Тарихда бугун: Мьянмада мусулмонлар қирғини бошланди

1147 19:39 25.08.2020

"Фейсбук роҳинжалар геноциди бўйича эҳтимолий далилларни бермаяпти”

981 09:00 12.08.2020

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

855 15:02 14.07.2020
« Орқага