Янгиликлар

Мьянма: роҳинжалар яшаган қишлоқларда полиция казармалари қуриляпти

736

Мьянма ҳукумати Аракан штатида вайрон қилинган қишлоқларда полиция казармалари, ҳукумат бинолари ва қочқинлар учун вақтинчалик лагерларни барпо этяпти. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.  

Авваллари мусулмон роҳинжалар яшаган тўртта туманда блокпостлар ташкил этилгани сунъий йўлдош орқали олинган расмлардан маълум бўлди.

Мьянма ҳукумати Бангладешдаги қочқин роҳинжаларнинг ортга қайтишига олиб борилаётган тайёргарликларни кўрсатиш мақсадида хорижлик журналистлар учун пресс-тур ташкил қилган. Бироқ журналистлар полиция назоратида ҳаракатланган, уларнинг маҳаллий аҳоли билан гаплашишига ва суратга олишига рухсат берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 25 августида Аракан штатида «жангариларга қарши кураш» ниқоби остида роҳинжаларни қириш бошланган эди. Мусулмонлар яшаган қишлоқларга ўт қўйилди, аёллар зўрланди, даҳшатли қотилликлар содир этилди. Бу жиноятларни амалга оширганлар ҳалигача жавобгарликка тортилгани йўқ.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Мьянма армияси ва полицияси бизни қийноққа солган”

594 15:05 13.12.2019

Халқаро суд мьянмалик мусулмонлар қирғини бўйича текширувни давом эттиради

469 14:00 15.11.2019

Гамбия роҳинжалар туфайли Мьянма устидан халқаро судга шикоят йўллади

742 15:00 12.11.2019

БМТ: Мьянмадаги юз минглаб роҳинжага геноцид хавф солмоқда

619 14:00 24.10.2019

Катта шаҳарга бормоқчи бўлган роҳинжалар қамоққа ташланди

485 15:00 14.10.2019

Роҳинжалар қайси давлатларга тарқаб кетган?

481 14:35 07.10.2019
« Орқага