Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянма: рўза тутган журналист карцерга ташланди

997

Мьянмада ҳарбий ҳукуматга қарши намойишларда қатнашишда шубҳаланиб февраль ойида ҳибсга олинган мусулмон журналист Кай Зон Нвай Рамазонда рўза тутгани учун карцерга ташланди.

«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, у Myanma Now номли интернет нашрида ишлаб келган. Адвокати Нилар Кхай журналистнинг 28 апрелдан бери карцерда сақланаётганини маълум қилди. Кай Зон Нвай рўза тутгани учун норозилик сифатида очлик эълон қилди деб ўйлашган.

«Нвай ҳибсхонада ҳеч қандай норозиликка қўшилмади. Фарқатгина Рамазонда рўза тута бошлади. Бекордан-бекор карцерда сақланяпти», – дейди адвокат. У мазкур ҳолат бўйича ҳарбий ҳукуматга мурожаат йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Мьянмада жорий йилнинг 1 февралида ҳарбийлар тўнтариш ўтказиб, ҳукуматни эгаллаб олди. Ҳарбийлар ҳукуматига қарши ўтказилган намойишларда ҳозиргача 770 дан зиёд киши ҳалок бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ давлатларни Мьянмага қурол сотмасликка чақирди

383 13:05 20.06.2021

Мьянманинг собиқ раҳбари устидан суд бошланди. У мусулмонлар қирғинига кўз юмган эди

717 18:00 14.06.2021

Шоирнинг жасади ички аъзоларисиз қайтарилди – Мянма

1142 19:30 10.05.2021

«Мьянма ҳарбий хунтасига чора кўрилишига Россия ва Хитой халал беряпти»

964 09:05 12.04.2021

Мьянмадаги намойишларда болалар ҳам ҳалок бўлди

481 09:30 30.03.2021
« Орқага