Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мянма собиқ бош вазири умрбод қамалиши мумкин

740

Кеча у яна 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Мянмада ҳарбий хунта назоратидаги суд ҳокимиятдан четлатилган бош вазир Аун Сан Су Чжини коррупция билан боғлиқ тўртта иш бўйича айблаб, яна олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Собиқ раҳбарга қарши яширин суд жараёнларидаги сўнгги ҳукм унинг умумий қамоқ муддатини 17 йилга етказади. Собиқ вазирнинг суди БМТнинг Мянма бўйича махсус элчиси душанба куни “ёмонлашиб бораётган (ҳуқуқлар) вазият”ни кўриб чиқиш учун мамлакатга сафар қилган пайтга тўғри келди.

CNN'га кўра, Су Чжи ўзи ташкил қилган ва онаси До Кхин Чжи номини олган хайрия жамғармаси маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган. Собиқ бош вазирга ташкилотнинг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган маблағлари уй қуриш ва давлат ерларини имтиёзли ставкада ижарага олишга сарфлангани ҳақида айбли деб топди. Аммо Аун Сан Су Чжи буни рад этмоқда. 

Суд жараёни жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокисиз ёпиқ ўтди. Су Чжининг адвокатларига бу жараённинг тафсилотларини ошкор қилиш тақиқланди. 

Аввалги суд жараёнларида 1991 йилги тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи фитнадан тортиб пандемия чекловларини бузишгача бўлган айбловлар билан 11 йилга қамалган эди. Агар барча ҳолатларда айбдор деб топилса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. 

Мянмада 2021 йил февраль ойида ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Генераллар тўнтаришни 2020 йилги сайловлардаги қонунбузарликлар юз бергани, натижада Аун Сан Су Чжи йирик ғалабага эришгани билан оқлади. Ҳарбийлар бу қонунбузарликлар ҳақида далиллар келтирмади. Тўнтаришдан сўнг мамлакат тобора тартибсизлик ва зўравонликка ботиб бормоқда. 

Human Rights Watch (HRW)нинг Осиё бўйича директори вазифасини бажарувчи Элейн Пирсоннинг душанба кунги баёнотига кўра, Су Чжи атайин уюштирилган суд жараёнининг қурбони бўлган. Мутахассисга кўра, ҳарбий хунта ўтмишда кўп йилларни уй қамоғида ўтказган сиёсатчининг овозини абадий ўчириш ниятида. 

Маълумот ўрнида: 2022 йил июнь ойида Су Чжи уй қамоғидан мамлакат пойтахти Нейпидода бир кишилик камерага ўтказилган эди. Ҳозирда у ўша ерда сақланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ камида 18 та жиноятда айбдор деб топилиб, деярли 190 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши маълум қилинганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

639 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

275 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

466 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

881 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

657 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1440 17:20 02.02.2023
« Орқага