Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянманинг собиқ раҳбари устидан суд бошланди. У мусулмонлар қирғинига кўз юмган эди

717

Мьянма пойтахти Нейпьидода бугун мамлакатнинг де-факто бош вазири бўлган Аун Сан Су Чжи устидан суд иши бошланди. У коронавирусга қарши кураш қоидаларини ҳамда экспорт-импорт ҳақидаги қонунни бузишда айбланмоқда.

Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтяпти. Эртага 75 ёшли Аун Сан Су Чжига нисбатан нифоқ тарқатиш бўйича айбловни кўриб чиқиш бошланади, бундан ташқари, у коррупцияда ҳам гумон қилиняпти. Айни пайтда собиқ президент Вин Мьин ҳам судланяпти.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи 2017 йилнинг августида Аракан штатида мусулмон роҳинжаларнинг қирғин қилинишига кўз юмган ва мусулмонларнинг геноцидга учраганини рад этган эди. Роҳинжалар масаласидаги позицияси туфайли у халқаро ҳамжамиятнинг танқидига учраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февралида Мьянмада ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштириб, ҳокимиятни эгаллади. Давлат раҳбарлари ҳибсга олинди. Тўнтаришдан бери мамлакатда норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Охирги маълумотларга қараганда, намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларида камида 863 киши ҳалок бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ давлатларни Мьянмага қурол сотмасликка чақирди

383 13:05 20.06.2021

Шоирнинг жасади ички аъзоларисиз қайтарилди – Мянма

1142 19:30 10.05.2021

Мьянма: рўза тутган журналист карцерга ташланди

998 16:30 07.05.2021

«Мьянма ҳарбий хунтасига чора кўрилишига Россия ва Хитой халал беряпти»

965 09:05 12.04.2021

Мьянмадаги намойишларда болалар ҳам ҳалок бўлди

481 09:30 30.03.2021
« Орқага