Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Нафс учун ҳурсандчилик

998

Қалбнинг саломатлиги маҳзунлик ва ғаму-андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлишдадир. 

Унинг бузуқлиги дунёнинг ҳурсандчилиги ва нафс ҳолатларининг суруридан иборатдир. Унинг дарди эса Аллоҳ азза ва жалланинг зикридан юз ўгириш ва Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитадиган нарсаларга юзланишдан келиб чиқади.

Нафс учун ҳурсандчилик – балиқ учун сув кабидир, балиқнинг ҳаёти сув билан, у қуруқликда яшай олмайди. Агар нафс дунёнинг ҳурсандчиликларидан тўсилса, у чарчайди, қуввати тугайди ва сўлади, саркашликлари сиқувда қолади. Нафс маишатининг ўрнини маҳзунлик эгаллайди, натижада қалб нафсдан келадиган нарсаларидан ва унинг кирларидан ҳалос бўлади. 

Қачон қалб Аллоҳ таолога етишса, У Зот унга ҳаёт бахш этади. Агар У Зот қалбни тирилтирса, нафс қалбнинг ҳаёти ила, Аллоҳ таолонинг нури ила тирилтиради. Қалб нафснинг шаҳватлари ва ҳурсандчиликлари билан ўлиб бўлган эди. Қачонки нафснинг эгаси унга риёзат чектирса, уни ҳурсандчиликдан тўсса, Робби бу бандани тақдирлайди чунки у Аллоҳ Таоло йўлида нафсига қарши жиҳод қилди. Шунинг учун Аллоҳ уни ўз йўлига ҳидоят қилади. 

“Биз учун жидду-жаҳд қилганларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоятга элтурмиз”  (Анкабут сураси 60 - оят)

Унга эшик очилса, Аллоҳ азза ва жалла сари қалби ила сайр қилади. Ўшанда унга йўлнинг нафақаси ўлароқ турли атолар келур. У Зотнинг висолига етишганда, У Зот Ўз нури ила уни қурбатта яшатур. Шунда у муқарраблардан бирига айланур. Ҳурсандчилиги дунё билан, нафс ва унинг ҳолатлари билан бўлиб юрганидан сўнг, энди ҳурсандчилиги Аллоҳ билан бўлишга эришади. Шундай қилиб Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида обрўга эришади.

Ҳаким ат-Термизий

Сараҳс аҳли сўраган масалалар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

679 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

306 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

485 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

902 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

664 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1454 17:20 02.02.2023
« Орқага