Нафс ҳийласи

13:00 08.08.2018 561

Ҳазрат Мавлоно Ҳакийм Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар:

– Нафс гўзал чеҳраларга баъзан раҳм-шафқат, баъзан ғазаб билан ҳам боқади. Масалан, ночор мискин етим қизнинг йиғлаётганини кўриб нафсига учган одам қўшилиб йиғлайди, лекин кўзи жиққа ёшга тўлиб қизнинг юзига тикилаётган бўлади. Меҳр, шафқатли суратда сездирмасдан лаънатланмиш бадназарлик гуноҳини қилаётган бўлади.

Худди шундай инсон баъзида ғазаб устида ҳам лаънатланган бадназарлик гуноҳига ботади. Масалан, самолётда стюардесса қиздан ичишга сок келтиришини сўрайди. Агар у ичимлик сув келтиришда кечикса ёки овқат ёқмаса қизга дўқ уриб ғазабдан юзи қизаради, лекин шу билан бирга номаҳрам қизга хиёнат кўзи билан боқаётган бўлади. Ғазаб ичида бадназарлик гуноҳини бажармоқда. Аллоҳ сақласин! Ғазабланади, аммо ич-ичидан бадназарлик гуноҳидан лаззатланаётган бўлади.

Нафсингиздан ҳушёр бўлинг! Унинг ҳийла тузоғига илинманг! Нафс тузоғидан Аллоҳнинг раҳмат нури соя солган бандаларгина сақлана олади! Шунинг учун доимо Аллоҳдан Ўзининг раҳматини дуо қилиб сўранг! Гуноҳдан сақланишга қаттиқ эътиборли бўлинг! Аллоҳ ҳаммамизга бутун гуноҳлардан сақланишни насиб этсин!

Абдулвоҳид ҲИСОРИЙ домла таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!