Ахлоқ

“Нафс тилаган нарсани еяверасанми?!”

3127

Ҳазрати Нофеъ (р.а.) шундай дейдилар:

«Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) хаста бўлдилар. Кўнгли балиқ тановул қилмоқни истади. Мен Мадинадан балиқ изладим, лекин тополмадим. Сўнгра бир жойдан топдим ва уни бир ярим дирҳамга сотиб олдим. Сўнгра уни қовуриб пиширдим ва нон устига қўйиб, беморга элтдим. Худди шу пайт остонада бир тиланчи пайдо бўлди. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.): «Балиқни нон билан бирга ўраб унга берингиз!» дедилар. Хизматларидаги йигит дедики: «Худо хайрингизни берсин. Сиз қай замондан бери балиқни орзу этардингиз, лекин биз тополмаган эдик. Охири биз уни топдик ва бир ярим дирҳамга сотиб олдик. Ҳозир биз бунинг ўрнига тиланчига пулини бера қолайлик». Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) дедиларки: «Йўқ. Уни ўраб тиланчига берингиз!» Сўнг йигит тиланчига қаради ва: «Сенга бир дирҳам берсак, бу балиқни бизга қайтариб берасанми?» деб сўради. - Ҳа, - деди тиланчи.

Бундан сўнг унга пул бериб, балиқни қайтариб олди. Келтириб, Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига қўйди. «Пулини бериб, балиқни ундан қайтиб олдим», деди. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) шундай дедилар: «Уни ўраб яна (тиланчининг) ўзига беринг. Тўлаган пулингизни ҳам ундан қайтариб олманг.

Чунки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганларида эшитиб турдим:

«Бир киши бир нарсани жуда истагани ҳолда, ўз хоҳишини рад этиб, бошқани ўз нафсидан афзал кўрса, Аллоҳ азза ва жалла уни мағфират қилади!».

Ибни Хиббон ҳазрати Нофеъдан (р.а.) ривоят этган

Имоми Ғаззолийнинг "Уйланиш одоби"дан 

Мутаржим: Йўлдош Эшбек

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия:  икки ахлоқи бузуқ епископлар черковдан ҳайдалади

2485 17:30 19.05.2020

Эҳсон олиш маданияти ҳам борми?

495 04:00 11.05.2020

Қизларда ҳаё, йигитларда ор бўлмаса... 

3785 08:20 08.05.2020

Ражоъ ибн Ҳайва ва халифа

903 04:03 04.05.2020

Яхши ота-она бўлиш сири!

2102 07:00 30.04.2020

Луқмони ҳакимнинг насиҳатлари

649 05:30 28.04.2020
« Орқага