Нафсимга деганларим...

16:30 31.08.2019 487

Шу қисқа дунё ҳаётида олдингда икки йўл бор.

Нафсим: Истасанг, баҳорни томоша қил, капалакни кузат, ёмғирга қулоқ сол, япроқлар ифорини туй, тупроқни сила, мазлумга ҳамроҳ бўл, охиратни сев, Аллоҳга бандалик таъмини ҳис қил ва алал оқибат қувонгин.

Истасанг, сиртлонларни кузат, ҳақоратларни эшит, қўланса исларни ҳидла, золимга шерик бўл, дунёни қаттиқ сев, худбинлик домига қул бўл ва охир-оқибатда пушаймон бўлгин.

Кимларга яқинлашсанг, уларнинг ҳиди қалбингга ўрнашади. Шундай қилиб сен кўнглингга нимани эксанг ёки эктирсанг, ичингда шу ўсади.

Шундай экан, эй нафсим! Бошқаларнинг қилмишларини муҳокама қилишни қўйгин-у, сенга туғилганингда тоза ва пок берилган гўдак қалбингни Меҳрибон Эгасига топ-тоза ҳолда таслим қилиш билан машғул бўлгин.

Умида АЗИЗ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!