Аҳли ирфон

Нафсни енгишнинг йўллари

1258

Ихлосга кўмак берувчи амаллардан яна бири нафсга қарши курашишдир. Ёмонликка буюрувчи нафс, токи Аллоҳга холис бўлмагунича, иродани йўналтирган ҳолда нафснинг шахсий, дунёвий рағбатларига қарши чора қўллашдир.

Нафсининг ҳавосига, обрў ва танилиш муҳаббатига, шуҳрат ва мақталиш, бойлик ва молга интилишга ва бундан бошқа шаҳватларига бўйсунган банда ҳеч қачон ҳақ йўлидан юра олмайди. Бу йўлга қувватли иродани ўзига ҳамроҳ қилган, нафсга қарши курашишга жазм қилган бандагина кира олади. Ирода асосдир, нафсга қарши курашиш бу нарсанинг устунидир.

Бу йўлда Аллоҳга йўналган банда учун энг хатарли нарса бу – ушбу курашда ғолиб чиқишдан ноумид бўлиш, мағлубиятини тан олиб, ўз қуролларини ташлаш, ожиз эканлигига ва мақсадга етиша олмаслигига иқрор бўлишдир.

Баъзи донишмандлар ўз атрофидагилар ва шогирдларидан қуйидаги уч сўзни эшитишни ёмон кўрганлар: “қила олмайман”, “била олмайман”, “бунинг имкони йўқ”.

“Қила олмайман” деганга “тириш”, “ҳаракат қил” дейилади.

“Била олмайман” деганга “ўқи”, “ўрган” дейилади.

“Бунинг имкони йўқ”, деганга дашном берилади.

Шубҳа йўқки нафсга қарши тиришишда қийинчилик, оғирлик ва машаққат бор. Охират йўлидаги инсон бу нарсаларга албатта учрайди, айниқса, ишнинг бошида. Лекин тиришқоқлик, ҳаракат, такрор, сабр ва Аллоҳдан ёрдам сўраш ила оғир енгил бўлади, қийин осонга айланади. Бу ҳолат Аллоҳнинг ўз махлуқотлари устида жорий қилган одатидир. Зеро, қидирган топади, эккан ўради, йўл босган етиб боради. Бу Аллоҳнинг Ўз йўлида тиришқоқлик қилган бандаларига уларни ҳидоятда қилиш, йўлларини ёритиш ҳақида берган ваъдасидир: “Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир” (Анкабут 69).

Ҳадиси шарифда: “Аллоҳ учун нафсига қарши жанг қилган ҳақиқий жангчидир” дейилган.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дўсту биродарларга нима дейиш керак?

1423 08:20 10.01.2020

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

777 18:00 01.11.2019

Ихлос қаердан келади?

1174 23:05 04.10.2019

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1310 14:50 01.10.2019

Ихлос аҳли билан улфат бўлиш

482 23:05 27.09.2019
« Орқага