Ислом

Нафсни савалашнинг оддий усули...

1521

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Аслида мужоҳада шуки, инсон қилаётган ножойиз ва шариатга хилоф ишлардан ўзини ўзи сақлаши ва нафсига қарши курашиб, улардан ўзини тийишидир. Лекин бизнинг нафсимиз лаззатлар, хоҳишотлар ва роҳатларга одатланиб бўлган. Шунчалик кучли одатланганки, агар уни Аллоҳнинг йўли тарафига ва шариъат тарафига буришни хоҳласангиз, у осонлик ила бурилмайди. Балки, машаққат ва қийинчилик пайдо бўлади. Шу сабабли нафсни бўйсундириш учун ва Аллоҳ таъоло буюрган аҳкомларга эргаштириш учун уни баъзи мубоҳ ва жойиз ишлардан ҳам тийишга тўғри келади. Чунки, нафсни жойиз ишлардан қайтарганингизда, у лаззатларни тарк қилишга одатланади ҳамда унинг учун ножойиз ишлардан сақланишлик ҳам осон бўлиб қолади. Мўхтарам сўфийлар истилоҳида бунга ҳам “мужоҳада” дейилади. 

Масалан, роса қорин тўйиб таом ейишлик бирор  гуноҳ эмас. Лекин мўхтарам сўфийлар айтадиларки, роса қорин тўйиб асло овқат еманг. Чунки, бунинг оқибатида нафс ғофил бўлади ва лаззатларга одатланиб қолади. Шунинг учун нафсни одатлантириш учун таомни бироз камайтириб олинг. Бу ҳам “мужоҳада”дир.

Ҳазрат Мавлоно Яқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳдан бир киши: Ҳазрат! Муҳтарам сўфийлар нима учун баъзи мубоҳ ва жоиз ишлардан ҳам қайтарадилар. Ваҳоланки, Аллоҳ таъоло уларни жоиз қилиб қўйганку? деб сўради. 

Ҳазрат шундай жавоб бердилар:  Қаранг, бунинг мисоли шуки, бу китобнинг варағи, бу варақни букланг. У буклади. Яхши, уни тўғриланг. Энди, у варақ тўғри бўлмайди. У жудаям кўп ҳаракат қилди. Лекин у яна  қайта букланиб қолади. Кейин Ҳазрат айтдиларки, уни тўғрилашнинг йўли шуки, бу варақни тескари тарафга букиб кўринг, у тўғри бўлади. Кейин яна айтдиларки, бу нафснинг қоғози ҳам гуноҳлар тарафига букилиб қолган, маъсиятлар тарафига букилиб қолган. Энди, агар уни тўғрилашни хоҳласангиз, у тўғри бўлмайди. Уни бошқа тарафга буриб олинг ва бироз мубоҳ нарсаларни ҳам тарк қилинг.

Бунинг натижасида у буткул тўғри бўлади ва йўлга юради. Бу ҳам “мужоҳада”дир... Рўза ҳам айнан шундай ҳалол ва мубоҳ нарсалардан нафсни тийишни ўргатадиган ибодатдир. Бунинг натижасида нафс  ҳаром ва гуноҳлардан  бемалол тийила олади.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан  А.Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус юзасидан шайх Тақий Усмоний тавсиялари

11409 07:30 19.03.2020

Намоз энг муҳим амал

1637 17:00 15.02.2020

Муфтий Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ: Ифторлик нега кечиктирилмайди? (Видео)

2077 19:00 25.05.2019

Солиҳ амалларни рамазон ойига қолдирмоқ

729 15:00 06.05.2019

Менинг муҳтарама онам

965 16:00 03.05.2019
« Орқага