Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Наҳотки?! Туркманистон Британиядан қум сотиб олган...

4643

Туркманистонда туркман оти ва туркман алабай байрамини нишонлади. Мамлакатда ҳар йили 1992 йилдан бери ҳар йили апрель ойининг сўнгги якшанбасида нишонланиб келинаётган От куни 2018 йилда миллий байрам мақомини олди. Бу йил унга туркман алабай итларининг байрами ҳам қўшилди.

Ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, бу йилги От байрамини бир неча ой давомида Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси ва ТИВдаги раҳбар лавозимларида “ҳормай-толмай” ишлаб келаётган ўғли Сердар Бердимуҳамедов бошқарган. Бундан ташқари, президентнинг ўғли Ахалтекин отларини тайёрлаш халқаро ассоциацияси ва "Туркман Алабай" халқаро ассоциациясининг раҳбари ҳисобланади.

Байрамда Сердар Бердимуҳамедовга жами 7 от - мамлакатнинг ҳар вилоятидан 5 та, Ашхобод шаҳридан, шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан битта совға қилинди.
Расмий ОАВ хабарларига кўра, Президент Гурбангули Бердимуҳамедов маросимда бўлмаган. Унинг байрамда нима учун қатнашмагани ҳақида хабар берилмаган.

2013 йили Президент Бердимуҳамедов пойга пайтида отидан йиқилиб тушишига қарамай, ютуғи 11 миллион долларлик бўлган пойганинг ғолиби, деб эълон қилинган эди. 2017 йили Туркманистон Президенти яна мусобақаларда қатнашди ва яна ғолиб бўлди. Асосий соврин – жип автомобили отбоқарларга бериб юборилди.

Президент ўзини алабай итларининг билимдони сифатида тутади, унга атаб шеър ва китоблар ҳам ёзган. Бу йил туркман алабай байрами ташкил этилди, итлар ўртасида ўтказилган биринчи гўзаллик танлови ғолибларини тақдирлаш учун медал, шунингдек "Хизмат кўрсатган итбоқар" ва "Миллий итбоқар" фахрий унвонлари таъсис этилди.

Иқтисодий инқироз ва аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар фонида ҳукумат от пойгалари ва итлар шоуси инфратузилмаси учун миллиардлаб доллар сарфламоқда. 2020 йилда ҳудудининг 80 фоизини Қорақум чўлининг қумлари эгаллаган Туркманистон Буюк Британиядан пойга йўллари учун 10 минг тонна қум сотиб олган. Чет эл оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, сотиб олиш ғазначиликка 1 миллион фунт стерлингга тушган. Туркманистон ҳукумати Президентнинг Ахалтеке отлари ва итларни кўпайтириш соҳасидаги ташаббуслари харажатларини эълон қилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги масжидда

1881 04:25 30.04.2021

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи бошланди

709 19:15 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

381 16:10 29.04.2021

Туркманистон: президентнинг ўғли ҳам ғалати қарорлар чиқаришни бошлади

10540 12:40 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

338 11:18 29.04.2021
« Орқага