Нажот истасангиз…

20:20 05.12.2018 578

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Тенги йўқ аллома, Ҳинд диёри шайхларининг устози, буюк муҳаддис, бир ярим мингга яқин асарлар муаллифи, уммат ҳакими Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Қуръон оятлари билан даволаш» китобида шундай дейдилар:

«Кимики жума куни, аср намозини ўқиб бўлгандан сўнг, шу ўқиган жойида, ихлос билан 70 марта оятал курсийни (“Бақара” сураси, 255-оят) ўқиса, сўнгра ҳар қандай эҳтиёжини амалга ошишини ва мушкулотидан халос бўлишликни, Аллоҳ Таолодан сўраса, албатта дуоси ижобат қилинади».

Ҳозирги кунда кўпчиликнинг ўзини қийнаётган муаммолари бор. Қарздорлик, бефарзандлик, дардмандлик ва бошига турли хил мусибат тушганлар шулар жумласидандир.

Бу ҳикматли сўз жуда кўп марта ўз исботини топган.

 

Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Жалолиддин МУҲАММАДАЗИЗ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!