Нажот истасангиз… (2-қисм)

15:40 06.12.2018 416

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Умматнинг ҳакими, аллома Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Қурон оятлари билан даволаш» китобида шундай дейдилар: Аллоҳ Таоло ўз бандаларига инъом этиши мумкин бўлган барча яхшиликларга эришмоқликни хоҳласа, истаса, ҳар куни хуфтон намозидан сўнг қуйидаги “Фотир” сурасининг 10-оятини ўқийди

(مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا ۚ إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ ۚ)

“Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни”. Унинг кетидан Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири الرَّشِيدُ Сўзини 100 марта зикр қилиши керак.

Юқоридаги оят ва зикрларни иложи борича ихлос ва хушу билан қилиш лозим. Бу амалларга қўшимча ўлароқ бирон бир фақир одамни кўнглини кўтарса нур устига нур бўлади.

Таҳонавий ҳазратлари ўзларининг китобларида илму ҳикматни зиёда бўлишини истаган кишига, ҳар куни уйқуга ётишдан олдин қўлини кўксига қўйиб 100 марта Аллоҳ таолонинг البَاعِثُ исми сифатини айтса, Аллоҳ таоло унинг қалбини илму ҳикмат билан тўлдиради, деганлар.

Аллоҳ таоло барчамизни дунё ва охират нематларига эришишимизни насиб айлаб, қалбимизни илму маърифат билан тўлишиига мушарраф қилсин.

1-қисм.

Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Жалолиддин МУҲАММАДАЗИЗ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!