Иймон

Нажот нимада?

800

Ҳаётингизда мушкуллик пайдо бўлдими? Турли хил ғам-ташвишлардан чарчадингизми? Тушкунлик сизни қийнаяптими?

Умидсиз бўлманг!

Аллоҳ таоло каломи шарифида Пайғамбар Юнус алайҳиссалом ҳақида хабар берган: «Бас, агар у (Аллоҳга доимо) тасбиҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у (балиқ) қорнида, то (одамлар) қайта тириладиган кунларигача (қиёматгача), қолиб кетган бўлур эди» (Соффат сураси 143-144-оятлар).

Суюкли пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Муъоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Одам боласининг қилган амаллари ичида Аллоҳнинг зикридан кўра дўзахдан нажот берувчи амали йўқдир». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг росули! Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан ҳамми?» – дедилар. Росулуллоҳ: «Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишдан ҳам. Қиличинг синиб кетгунча урушасан, сўнгра қиличинг синиб кетгунча урушасан, сўнгра қиличинг синиб кетгунча урушганингдан ҳам», – дедилар.

Тушкунлигингизга, мушкулотингизга, ғаму-ташвишларингизга Яратганнинг зикри билан жиҳод қилинг!

Қиёматгача дунёга келадиган бандаларига Илоҳий таълим берган Роббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Бобохонов Яҳёхон,

Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом-хатиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умрни узайтиришнинг оддий йўли

581 19:40 08.02.2020

"Титаник"нинг ҳалокати ёхуд ҳаёт уммонидаги “Нажот кемаси”...

2092 21:30 07.01.2020

Одамлар нима дейди?

870 12:20 09.05.2019

Шикоят эмас, ҳаракат қилиш керак...

245 05:30 07.05.2019

Ҳаёт мазмуни

790 16:00 29.04.2019
« Орқага