Янгиликлар

Наманган шаҳрида автокутубхона

379

Президент ташаббуси амалда

Президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан “Библиобус” – Кўчма халқ автокутубхонаси фаолияти йўлга қўйилди.
Қайд этиш жоизки, Юртбоши раислигида шу йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилиб, хусусан вилоятларда кутубхоналар, китоб дўконлари, “Библиобус”лар орқали аҳолига кутубхона хизмати кўрсатиш вазифаси юклатилган эди.

120 миллион сўмга харид қилинган автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ автокутубхонасига мослаштирилди. “Библиобус” Наманган шаҳридаги “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фондига туҳфа этилди. Жамоат фонди раҳбари Маъруфхон Мўминов кўчма кутубхонани 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар ва сиёсий адабиётлар билан таъминлашга ҳисса қўшди.

Вилоят марказидан анча олис ҳудудда жойлашган “Бунёдкор” маҳалласида “Библиобус” ҳаракатини бошлаши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ёшу қари, устоз муаллимлар, давлат ва жамаот ташкилотлари вакиллари, ёзувчи-шоирлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлдилар.

– Президентнинг шу йил 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, “Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз”, деган топшриғидан кейин амалий саъй-ҳаракатларга киришилди. Бунинг натижалари бугун Наманганда ўз аксини топмоқда. Шаҳар марказидан олис ва узоқ ҳудудларда ҳам китоб мутолаасини тарғиб этиш мақсадида кўчма халқ автокутубхонаси фаолияти йўлга қўйилди, – деди Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Кўчма кутубхона фаолиятини айнан “Бунёдкор” маҳалласидан бошлангани бежиз эмас. Боиси, шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-секторга тегишли бу ҳудуд аҳли китоб харид қилиш учун шаҳар марказига боришда 15-20 километр йўл юрарди. Шу сабабдан ҳам автобус Наманган шаҳри марказидан узоқ ва олис манзилларда жойлашган маҳаллалар ҳудудида кутубхона ва китоб дўкони хизматини кўрсатади.

Тантанали тадбирда Наманган вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, “Наманган” нашриёти ҳамда таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов томонидан кўчма кутубхонага Президент асарлари, бадиий адабиётлар, маҳаллий муаллифларнинг шеърий-насрий рисолаларидан иборат китоблар жамланмаси совға қилинди.

Наманганда ўз фаолиятини бошлаган кўчма кутубхона хизмати энг аввало, аҳоли, айниқса ёшларда китобга бўлган меҳрни уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эга.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси

Оқилхон ДАДАБОЕВ


 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар идораси “азонни овоз кучайтиргичда айтиш тўхтатилди”, деган хабар юзасидан баёнот берди

4387 20:17 31.10.2019

Сингапур компанияси «Ҳалол» стандарти асосида йирик инвестиция киритади

853 10:00 26.10.2019

“Ҳидоя” ўрта махсус Ислом билим юртининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

846 10:01 04.06.2019

Наманган туманида Шўрқўрғон халқ кутубхонаси очилди

383 18:00 20.04.2019

Турк компанияси Наманганда диагностика маркази қуради

549 11:30 19.03.2019
« Орқага