Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Наманган вилоят бош имом-хатиби Тўрақўрғонда спортчилар билан учрашди

478

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Икромхон Нажмиддиновлар Тўрақўрғон туманига бордилар.

Тадбирлар тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан бошланди. 21 спорт тури бўйича 3000 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари спорт билан шуғулланаётган ушбу даргоҳда учрашув ўтказилди. Учрашув давомида вилоят, республика ва осиё миқёсида чемпион бўлиб, олтин медални қўлга киритган 26 нафар спортчилар ва уларнинг мураббийларига вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг тумандаги Маданият марказида “Чусткўприк” ва “Исфахон” МФЙ фаоллари билан учрашув ўтказилди. 80 нафар аҳоли вакиллари иштирок этган учрашувда “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш”, “Ақидапарастликнинг салбий оқибатлари”, “Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш”, “Гиёхвандлик ва ОИТСнинг зарарлари”, “Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида маъруза қилинди.

Ташриф давомида туман ҳокимлиги ва туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги низоли оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳаётий мисоллар асосида тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Манба: muslim.uz



УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

370 08:27 25.01.2021

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

153 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

317 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

752 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

474 20:35 24.01.2021

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

257 20:00 24.01.2021
« Орқага