Янгиликлар

Наманганда туғилган тўрт чақалоққа исломий исмлар қўйилди. Уларга ҳам машина бериладими?

5914

Кеча ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Поп туманида бир оилада тўрт ўғил туғилгани кенг муҳокама қилинди. Биринчидан, бу ноёб ҳодиса сифатида кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган бўлса, иккинчи навбатда чақалоқларга қўйилган исм эътиборни жалб қилди.

Чақалоқларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров фарзандларига Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Абдураззоқ ва Абдулвосит деб исм қўйишга қарор қилди.

Охирги йилларда уч эгиз ўғил кўрган инсонлар ўғилларига Ўзбекистон президенти шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйгани, ва уларга “Кобальт” автомашинаси ҳамда турли совғалар берилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. 

Аммо ўша пайтда бир савол жавобсиз қолганди: ўша оилаларга уч нафар фарзанд туғилгани учун машина берилганмиди ёки қўйган исмлари шарафигами? Наманганда туғилган тўрт фарзанднинг отасини кузатиш эвазига бу саволга жавоб олишимиз мумкин. Агар унга ҳам машина берилса, кўпфарзандли бўлгани учун берилган бўлади. Агар берилмайдиган бўлса, демак исм учун берилган бўлади.

Маълумотларга кўра, чақалоқларнинг отаси айни пайтда ишсиз, онаси уй бекаси. Бу маълумотдан англашиладики, мазкур оилага кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдам айни муддаодир. Мутасаддилар ушбу масалага эътибор беришларидан умидвормиз.

Исроилнинг босқинчилигидан Ватикан ҳам хавотирда

Янгийўлда ИИБ майори 10 минг доллар пора олаётганда ушланди  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Наманганда ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм маблағ талон-тарож қилинган

376 17:30 03.08.2020

Наманган. «Гумбаз масжид» қайта очилса...

3441 11:30 08.07.2020

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1484 09:56 06.07.2020

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

534 10:40 26.06.2020

Бугундан фаолиятини қайта бошлаган масжидлар рўйхати

2270 22:00 22.06.2020
« Орқага