Янгиликлар

Наманганда ЙПХ инспектори пора билан ушланди

575

Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ ЙПХ инспектори А.Р.га қўлга тушди. У автомашинасини суғурта полисисиз бошқариб кетаётган Р.С.ни «ушлаб», унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига  пул талаб қилган. Инспектор келишилган пулни (икки юз етмиш минг сўм) бевосита ўзи эмас, фуқаро А. О. орқали олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Р.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: xabar.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага