Саволим бор...

Масжидлардаги таровеҳ намозларида ёки хатмона охирларида овоз чиқариб йиғласа, намози бузиладими?

2194

Савол:

Ассалому алайкум!

Намозда овоз чиқариб кулса намоз ва таҳорат бузилишини биламиз. Масжидлардаги хатмона охирларида баъзиларни йиғлаганини эшитиб қоламан. Намозда бу ҳолат кўпчиликни ҳаёлини бузади.

Саволим шуки, намоз пайтида овоз чиқариб йиғласа ҳам, намоз бузиладими?

 


Жавоб:

"Ҳидоя"да шундай келади: "Агар инграса, уҳ тортса, овозини кўтариб йиғласа намози бузилади. Агар йиғи жаннат ё дўзахни эслаганидан бўлса, бу ҳолда намоз бузилмайди. Чунки, бу хушуънинг ортганига далолат қилади. Агар оғриқ ё мусибатдан бўлса, бузилади. Чунки, бу норозилик ва афсусланишни изҳор қилиш ҳисобланади". ("Ал-ҳидоя маъа шарҳи Абдулҳай Лакнавий", 2/5).

Демак хатм охиридаги йиғи Қуръони карим маъноларини тафаккур-тадаббур қилганидан ва бу хатмона умридаги охиргиси бўлиши мумкинлигидан йиғласа, бу ҳолларда намози бузилмайди.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага