Илм

Намоз китоби. Вақтлар боби (Енгил фиқҳ)

345

Бомдоднинг аввалги вақти иккинчи тонг отганда бўлади. У уфқда кенг ёйилган оқликдир. Охирги вақти эса қуёш ҳали чиқмаган замондир. Пешиннинг аввалги вақти қуёш бир томонга оғган пайтдир. Охирги вақти эса, завол пайтидаги соядан ташқари, ҳар нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунчадир. Асрнинг аввалги вақти пешиннинг охирги вақти чиққанда бўлади. Охирги вақти эса қуёш ботганда тугайди. Шомнинг аввалги вақти қуёш ботганда бўлади. Охирги вақти эса шафақ кўринмай қолганда тугайди. Шафақ уфқдаги қизилликдан кейин келган оқликдир. Хуфтоннинг аввалги вақти шафақ кўринмай қолган пайтдир. Охирги вақти эса иккинчи тонг отишидан олдин тугайди. Витрнинг илк вақти хуфтондан кейин бўлиб, унинг ҳам охирги вақти тонг отмасдан ниҳоясига етади.

Фасл

Бомдодда тонгни оқартириш мустаҳабдир. Пешинни ёзда ҳаво ҳарорати пасайганда ва қишда эса аввалги вақтида ўқиш мустаҳаб бўлади. Қиш ва ёзда қуёш ўзгармайдиган вақтгача асрни кечиктириш маҳбуб кўрилган. Шомни аввалги вақтида ўқиш ва хуфтонни эса кечанинг учдан биригача кечиктириш мустаҳабдир. Тун намозига одатланган киши учун витр намозини кечанинг охиригача кечиктириш мустаҳаб бўлади. Агар уйғонишига ишончи бўлмаса, уни ухлашдан олдин ўқийди. Булутли кунда бомдод, пешин ва шомни кечиктириш ва аср, ҳамда хуфтонни шошилтириш мустаҳабдир.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар тўғрисида фасл (Енгил фиқҳ)

598 13:40 06.07.2019
« Орқага