Иймон

Намоз ўқимаса ҳам ахлоқи гўзал...

1119

- Намоз ўқимаса ҳам ахлоқи жуда гўзал, ўзи олийжаноб одам, - деган гап айрим мусулмонларга ёқмайди. Эътироз билдиришиб:

- Намоз ўқимаган одамда хулқ нима қилсин? - дейишади.

Бу борада менинг қарашим сал бошқачароқ.

Агар ахлоқи дейилганда, масалан, ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги, бировга озор бермаслиги каби фазилатлари айтилаётган бўлса ва бу одам ўзи Аллоҳга ва Пайғамбарга ишонса, менимча, унинг бир кун келиб намоз ўқийдиган одамга айланиши муқаррар. Ҳаётда кўп учратдим шундай одамларни.

Аксинча, бир одам намоз ўқисаю, лекин ёлғон гапирса, хиёнат қилса, бировларга озор берса, бу одамнинг намози фойда бермай қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Чунки "Намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради" (Анкабут сураси, 45-оят).

Менимча, биз намозларимиз қабул бўляпти, деб ишониб қоламиз шекилли. Умид қилиш бошқа, ишониб қолиш бошқа.

Менимча, банданинг биронта ҳам намози қабул бўлишига аниқ ишончи бўлмаса керак. Лекин умиди бор.

Аллоҳ фазлига олсин. Адлига олса, ҳолимиз хароб.

Муқим Маҳмуд

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нима учун намоз ўқимайсиз?

1139 21:00 31.10.2019

«Мен қўрқоқ одамман...»

3533 15:00 06.10.2019

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

10569 15:05 21.09.2019

Тасбеҳлар неча мартадан айтилади?

1681 22:05 17.09.2019

Илк намозим...

1121 09:00 29.08.2019
« Орқага