Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар тўғрисида фасл (Енгил фиқҳ)

13:40 06.07.2019 507

Қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётган пайтларда намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Шунингдек жаноза намози ва тиловат саждаси жоиз эмас. Илло ботаётганда ўша куннинг асрини ўқиш мумкин.

Бомдодни ўқигандан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин то қуёш ботгунча нафл намоз ўқиш макруҳдир. Бу икки вақтда қазо намозларни ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва маййитга жаноза ўқишнинг зарари йўқдир. Тонг отгандан кейин, бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл ўқиш макруҳдир. Қуёш ботгандан кейин шомнинг фарзидан олдин ва жума куни имом хутбага чиқиб, то уни тугутмагунча нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!