Ислом

Намоз ўқишдан қайтарилган маконлар

6284

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар: ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя чўкадиган жойда ва Байтуллоҳул ҳаромнинг устида».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан қайтарган маконларни бирма-бир кўриб чиқайлик.

1. Ахлатхона.
Ахлатхонада намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири маконнинг поклигидир. Ахлатхона эса бунинг акси бўлган жой.

2. Қассобхона – кушхона.
Бу жой сўйилган ҳайвонларнинг қонлари ва ахлатлари билан поклигини йўқотган макондир. У жойда ҳам намоз ўқиб бўлмайди.

3. Мақбара.
Мақбарада намоз ўқиб бўлмаслигини аввалги ҳадислардан бирида ўргандик.

4. Йўл ўртаси.
Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.

5. Ҳаммом.

6. Туя боғланадиган жой.

7. Байтуллоҳул ҳаромнинг усти.

Чунки Каъбаи муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш ушбу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ал-Азҳар: Коронавирус эпидемияси сабабли жума ва жамоат намозларининг соқит бўлиши ҳақида фатво

1280 16:30 27.03.2020

Ким аср намозини тарк қилса...

1290 17:00 26.03.2020

Жума ва жамоат намозининг қадри ёмон билинди...

1320 00:00 21.03.2020

Жума намози ўрнига пешин ўқилиши ҳақида

1259 21:30 20.03.2020

Врач-косметолог: коронавирус давомида аёлларга маслаҳат

1205 17:00 19.03.2020

Туркияда жамоат намозлари вақтинча ўқилмайди

695 14:30 17.03.2020
« Орқага