"Намоз ўқишни ўрганамиз (суратлари билан)" китоби нашрдан чиқди

13:30 27.02.2018 3670

Тошкент Ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан "Маърифат зиёси" туркумида тайёрланган "Намоз ўқишни ўрганамиз (суратлари билан)" номли рисола чоп этилди.

Кенг қамровли ўқувчилар учун тайёрланган мазкур китобда намоз ўқиш тартиби ва қоидалари минг йиллардан бери юртимизда амал қилиб келинган ҳанафий мазҳаби ва юртимиздан чиққан аждодларимиз илмий мерослари негизида тайёрланди. Шу билан бирга унда намоз билан боғлиқ кўп учрайдиган ҳолатлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Манба: Исломшунослик маркази

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!