CАВОЛ:
Фарз намозларни ўқиётганимда 3-4 ракатларда “Фотиҳа”дан кейин адашиб “Бисмиллаҳ”ни айтиб юборяпман, бунда намоз бузилмайдими?
ЖАВОБ:
Фарз намозларининг учинчи ёки тўртинчи ракатида “Фотиҳа” сурасини ўқигандан кейин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиш билан намоз бузилмайди, лекин суннатга хилоф иш қилинган бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, "Бисмиллаҳ..." айтилмайдиган ўринда уни айтиб қўйилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази