“Намозда итоатнинг ҳақиқий намунасини кўрамиз. Ҳаётдачи?!”

15:00 11.01.2019 578

Намозда имомликка ўтар эканман, "Аллоху Акбар!" дея рукуга борганимда туриб ортимга қарагим келади. Ортимда минг-мингларча инсонлар бир тану бир жон бўлиб, рукуга эргашганини кўргим келади. Кўзимни қувонтиргим келади! Намозда ҳеч ким имомга қарши чиқмайди. "Ҳой, биз руку қилмаймиз!" демайди. Имомдан олдин рукуга кетмайди, агар олдин кетса намози бузилади.

Ҳа, намозда итоатнинг ҳақиқий намунасини кўрамиз. Ҳаётдачи?! Ҳаётда ҳам худди намоздагидек пешвога итоат қиламизми?! Намоз бизга ҳаётимизнинг мақсадини, вазифамизни ва йўналишимизни ўргатади. Нима учун намозда имомга итоат қилиб, ҳаётимизда имомларга қарши чиқамиз?!

Намозимизда Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиб, ҳаётимизда ўз билгимизча яшасак тўғри бўладими?! Бир ишни бошлаб, кейин муаммо чиққанида илм аҳлидан ечим истаб келамиз. Ахир шу ишни бошлашдан олдин аҳли илмдан маслаҳат олсак, шу муаммога тушмасдик, балки...

Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ
1991 йилларда Намангандаги жума суҳбатларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!